Месси фаолиятидаги юбилей ассистини амалга оширди

Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2022 ярим финалидан ўрин олган баҳсда Аргентина ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Лусаил шаҳридаги "Лусаил Айконик" стадионида бўлиб ўтган қарама-қаршилик 3:0 ҳисобида жанубий америкаликлар фойдасига ҳал бўлди.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси унда 2022 йил ҳисобидан ўттизинчи голли узатмасини амалга оширди. У Хулиан Альвареснинг гол уришига сабабчи бўлди.

Бу голли узатма "ПСЖ" етакчиси учун ўз фаолиятидаги 350-ассист сифатида тарихга кирди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!