Месси фаолиятидаги юбилей ўйинини ўтказди

"Барселона" форварди Лионель Месси кеча “Севилья”га қарши ўтказилган Испания кубоги ярим финал баҳсида иштирок этди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, бу 33 ёшли аргентиналик футболчи учун профессионал фаолиятидаги юбилей 900-ўйин бўлди. Лео ушбу ўйинларнинг 758 тасини "Барселона", 142 тасини Аргентина терма жамоаси сафида ўтказган.

Месси бутун фаолиятини “Барселона”да ўтказиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “кўк-анор ранглилар” билан жами 34 та соврин қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар