Месси: "Фарзандларим барча аргентиналиклар каби азоб чекишди"
Лионель Месси фарзандларининг Саудия Арабистонига қарши учрашувдан кейинги эмоциялари ҳақида гапирди.
1-тур доирасида Аргентина Осиё вакилига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
"Биринчи турдан сўнг менинг ўғлим Матео стадионни кўз ёшлар билан тарк этди. Тиагу эса қолган икки учрашувда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқишимиз мумкинликини қўллари билан санаб, ҳисоб-китоб қила бошлади. Менинг фарзандларим барча аргентиналиклар каби азоб чекишди.
Биз вазият яна нормаллашганидан хурсандмиз. Кейинги босқичга чиқиш ўзимизга боғлиқ", - деди Аргентина Мексика устидан ғалаба қозонганидан сўнг", - деди Лео.
Маълумот учун, Аргентина ҳамда Польша ўртасидаги ўйин 30 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар