Месси гол уришда Роналдудан ўзиб кетди
Франция чемпионатининг 37-турида “Страсбур” дарвозасини ишғол қилган қилган Лионель Месси кучли бешлик лигаларида гол уриш бўйича яққол пешқадамга айланди.
Умумий ҳисобда, аргентиналик юлдузнинг кучли бешлик чемпионатларида урган голлари сони 456 тани ташкил қилди. Бу кўрсаткич бўйича Месси португалиялик тўпурар Криштиану Роналдудан битта голга ўзиб кетди.
Месси бу голларни Испания ва Франция чемпионатларида урган. Роналду эса, Англия, Италия ва Испания чемпионатларида рақиблар дарвозасини 455 маротаба ишғол қилган.
Мессида орадаги фарқни ошириш имкони бор. Бунинг учун у фаолиятини кучли бешлик лигаларида давом эттириши керак. Криштиану Роналду эса, 2025 йилгача Саудия Арабистони чемпионатида тўп тепади.
Фикрлар