Месси ҳам шундай кетганди. “Барса” яна бир юлдузидан айрилиши кутиляпти

“Барселона” жамоанинг асосий ўйинчилардан ҳисобланган Усмон Дембелени ушлаб қола олмаслиги мумкин.

Goal.com порталининг хабар беришича, клуб франциялик футболчи билан янги битим тузмоқчи. Бироқ, молиявий фэйр-плей туфайли бу ишни амалга ошира олмаяпти. Агар клуб бу масалага ечим топмаса, Дембелени қўйиб юбориши керак.

2021 йили ҳам шунақа вазият кузатилган эди. Молиявий фэйр-плей талаблари каталонияликларга Лионель Месси билан янги шартнома тузиш имконини бермаган.

Дембеленинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди. Агар уни янгилаш имкони топилмаса, каталонияликлар Усмонни “Челси”га трансфер қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!