Месси ҳақида гапиришга уяламан!

Аргентинанинг “Ньюэллс Олд Бойз” жамоаси бош мураббийи Габриэль Хайнце клуб тарбияланувчиси Лионель Мессининг келиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

- Месси ҳақидаги саволлар мени ҳайрон қолдиради ва Лео ҳақида гапиришга уяламан. Унинг жамоага қайтиши ёки қайтмаслигини фақат бир киши – унинг ўзи ҳал қилади. Ҳеч кимда уни қайтариш мажбурияти йўқ ва танловни Мессининг ўзи амалга оширади.

Илтимос, Мессини ўз ҳолига қўйинглар. У бизларни хурсанд қилишда давом этсин ва ўзини қаерда бахтиёр ҳис қилса, ўша жамоада ўйнайверсин, - деди Габриэль Хайнце.

35 ёшли Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Ҳозирча, Лео фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича бир қарорга келмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!