Месси ҳақиқатдан ҳам “Барса”га қайтадими? Футболчининг вакиллари жавоб берди

ПСЖ ҳужумчиси Лионелm Мессининг атрофидагилар унинг "Барселона"га қайтиши билан боғлиқ миш-мишларни рад этди, деб хабар беради “El Mundo Deportivo”.

Бугун аргентиналик футболчининг келаси ёзда ПСЖ билан шартномаси ниҳоясига етганидан кейин Каталонияга қайтиши борасидаги хабарлар тарқалди. Аммо бу Леонинг вакиллари томонидан инкор этилди. Уларнинг таъкидлашича, бу умуман ҳақиқатга тўғри келмади.

Месси кеча Барселонага борган. У Франция чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган “Клермон”га қарши ўйиндан кейин (5:0) “дам олиш мақсадида Испанияга келган. Бироқ матбуот уни “Барса” билан музокара ўтказиш учун келган дея тахмин қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!