Месси ҳеч ким кутмаган ҳақиқатни тан олди
Ads

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўз иштирокидаги ўйинларни томоша қилмаслигини маълум қилди.

“Мен ҳеч қачон ўз ўйинларимни томоша қилмайман. Мен юқорига четдан туриб қарамайман, менга олдинга интилиш маъқулроқ. Бошқа беллашувларни томоша қиламан. Масалан Испания ва Аргентина чемпионатлари, Либертадорес Кубоги. Аммо улар баъзида жуда кеч бошланади.

Пенальтилар ижро қилишда янада самаралироқ бўлмоқчиман. Уларни машқ қилиш аслида жуа қийин. Ўйин вақтида пенальти ижро этиш мутлақо бошқа нарса. Бунинг учун режа керак, 11 метрли нуқтадан зарба йўллаганда дарвозабон тўпни қайтариши мумкин. Шулар устида ишлашни хоҳлайман”, – деди Месси.