Месси ҳеч қаёққа кетолмайди

Яқинда Лионель Месси жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан кейин ПСЖ билан янги шартнома имзолаш масаласини четга суриб қўйгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

CBS Sports журналисти Бен Жейкобснинг таъкидлашича, клуб раҳбариятида Месси шартномани узайтиришига ҳеч қандай шубҳа йўқлигини таъкидлади.

ПСЖ хўжайинлари аргентиналик юлдузга бир йиллик шартнома ва уни яна бир мавсум узайтириш вариантини тақдим қилмоқчи.

Айни пайтда клуб мутасаддилар ва Месси агентлари ўртасида музокаралар давом этмоқда. Бироқ ҳали келишув борасида бир тўхтамга келингани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!