Месси Иньестадан ўзиб кетди ва Хавига яқинлашиб қолди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси кеча “Лион”га (5:1) қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида иштирок этди.

Эътиборлиси, бу 31 ёшли аргентиналик футболчи учун ЕЧЛдаги 131-ўйин бўлди. Шу тариқа у ушбу кўрсатгич борасида собиқ жамоадоши Андрес Иньестадан (131) ўзиб кетди.

“Барселона” сафида Чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса Хави ҳисобланади. У ушбу мусобақада жами 151та ўйинда иштирок этган.

Бироқ, Иньеста ҳам, Хави ҳам айни дамда жамоада йўқлигини инобатга олганда, Мессида бу борада етакчи бўлиб олиш имконияти мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!