Месси Иньестани ортда қолдирди

"Барселона" форварди Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган "Райо Вальекано"га (3:1) қарши баҳсда иштирок этди.

Эътиборлиси, бу 31 ёшли аргентиналик футболчи учун Примеродаги 443-ўйин бўлди ва у бу кўрсатгич борасида афсонавий Андрес Иньестадан (442) ўзиб кетди.

Таъкидлаш керакки, “Барселона” сафида Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчи бу Хави ҳисобланади. Унинг ҳисобида 505та ўйин бор.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 33та гол ҳамда 18та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!