Месси "Интер Майами"да қайси рақамда ўйнайди?

Лионель Месси "Интер Майами" сафида 10 рақамда ҳаракат қилади.

Клуб хўжайинларидан бири Хорхе Мас, Лео "Интер Майами"га ўтишини эълон қилганидан кўп ўтмай, 10 рақам акс этган расмни жойлаштирди.

2022 йил октябрь ойида нафақага чиққан Гонсало Игуаин кетганидан кейин жамоадаги 10 рақам бўш.

ПСЖда Месси 30 рақам остида ўйнаган. У "Барселона"даги фаолиятининг асосий қисмини 10 рақам остида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!