Месси “Интер Майами”га “Барса”да бирга ўйнаган футболчини чақирди

“Интер Майами” ўз сафига Европа футболида порлаган ўйинчилардан яна бирини қўшиб олиш имконига эга бўлди.

Tribal Football нашрининг маълум қилишича, бу жамоага “Севилья”да ўйнаётган Иван Ракитич келиши кутиляпти. Хорватиялик футболчини “Интер Майами”га у билан “Барса”да бирга ўйнаган Лионель Месси тавсия қилди.

Ракитич “Севилья”да 2020 йилдан бери тўп тепяпти. Унинг андалусияликлар билан келишуви мавсум охирида тугайди.

35 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда ўн марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!