Месси
Ads

“Барселона” форварди Лионель Месси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган “Интер”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли аргентиналик футболчи “Вильярреал”га (2:1) қарши ўйинда олган жароҳатидан кутилганидан тезроқ соғаймоқда. Шу боис “кўк-анор ранглилар” мураббийлик штаби уни “нерадзуррилар”га қарши ўйин қайдномасига киритишмоқчи. Агар вазият кутилганидек кечмаса, Месси захирада қолдирилади.

Айтиш керакки, “Барселона” Мессининг соғлигига жиддий эътибор қаратмоқда. Шунинг учун унинг “Интер”га қарши ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги фақатгина ўйиндан олдин ҳал қилинади.

Маълумот учун, “Барселона” – “Интер” учрашуви 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.