Месси иродасиз, у етакчилик қилолмайди!

Аргентина терма жамоасида порлаган ҳужумчи Клаудио Каниджа бугунги кунда мамлакат бош жамоаси ва “Барселона” сардори бўлган Лионель Мессини танқид қилди.

- Мессининг атрофидагилари “Барселона”ни тарк этиши мумкинлиги борасида унга нотўғри маслаҳат берган. Леонинг адвокатлари бу ишда хатога йўл қўйди. Унинг “Барселона”ни тарк этолмаслиги аниқ эди. Мессининг ўзига хос характери бор ва у масъулиятни ўз бўйнига олишга тайёр. Лекин унга етакчилик қобилияти етишмайди. Унинг жамоаси осон ғалабага эриша олмаса, Лео курашмай қўяди, - деди Каниджа.

Лионель Месси “Барселона”га 2000 йили 13 ёшида келган ва шундан буён бу клуб тизимидан четга чиқмаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!