Месси: Ишлар мен ўйлагандек бўлиб чиқмади
Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси Парижда ўтказган даври ҳақида фикр билдирди.
- Париж клубидаги фаолиятим турли сабабларга кзўра, ўзим кутганидек бўлиб чиқмади. Париж шаҳрида икки йил яшадим. У ерда жуда яхши дўстларим бор. Шаҳар менга жуда ёқди.
Ўғилларим ҳам бу шаҳарни яхши кўриб қолди. Уларга бу жойларни тарк этиш оғирлик қилди, бошқа ерга кўчишни исташмади ва мактабдаги дўстлари билан қолишни ҳрхлашганди.
Париж ажойиб шаҳар ва маълум муддат шу ерда яшаганимдан мамнунман. Лекин спортдаги фаолиятим нуқтаи назаридан ўзим истганимдек бўлмади. ПСЖда ўтказган яхши дамларимни унутмайман, - деди Линоель Месси.
Таъкидлаш жоиз, Лионель Месси саккизинчи маротаба “Олтин тўп” совринини қўлга киритди.
Фикрлар