Месси "ЖЧ-2026"да ҳар бир ўйинда гол урган ягона футболчига айланди
Лионель Месси Жаҳон чемпионатида яна бир тарихий натижа қайд этди.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси 1/16 финалда Кабо-Вердега қарши баҳснинг 29-дақиқасида ҳисобни очди. Шу тариқа, у мундиалда иштирок этган тўртала учрашувда ҳам гол урган ягона футболчи бўлиб турибди.
Гуруҳ босқичида Месси Жазоир дарвозасига хет-трик, Австрияга қарши баҳсда дубль ва Иорданияга қарши ўйинда битта гол урган эди. Энди эса Кабо-Вердега қарши ҳам ўз номини таблога ёздирди.

Фикрлар