Месси жиддий жазодан қутилиб қолди

"Барселона" форварди Лионель Месси икки ўйинга дисквалификация қилинди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Бундай жазо аргентиналик футболчига Испания Суперкубоги финалида "Атлетик"га қарши ўйинда (2:3) четлатилгани учун берилди. Эслатиб ўтиш керакки, Месси 120-дақиқада рақибнинг бошига зарба берди ва қизил карточка олди. Айримлар Мессининг 4 тадан 12 тагача ўйинга дисквалификация қилиниши мумкинлигини тахмин қилган эди. Аммо унинг ҳаракатлари тажовузкор, деб ҳисобланмаган ва бундай жазо қўлланилмаган.

Энди Месси Испания кубогида "Cорнелла" ва чемпионат доирасидан ўрин олган "Элче" жамоаларига қарши ўйинларда "Барcелона"га ёрдам беролмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)