Месси “Камп Ноу”да 300-учрашувини ўтказди

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 23-турида “Барселона” ўз майдонида “Хетафе”ни (0:0) қабул қилди.

Tecno

Эътиборлиси, шу куни каталонияликлар таркибида ҳаракат қилган Лионель Месси “Кам Ноу”даги ўзининг 300-учрашувини ўтказди. У ушбу баҳсларда рақиблари дарвозасига 309та гол киритишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, 30 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум Ла Лигада жами 23та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!