Месси келажаги борасида қачон қарор қабул қилиши маълум

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг келажаги ҳамон номаълум.

Маълумотларга кўра, аргентиналик форвард ноябрдан декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати якунидан кейин ҳаммасига ойдинлик киритади.

ПСЖ ҳозирда Леога 2024 йилнинг ёзигача амал қиладиган янги шартнома таклиф қилишга тайёр, бироқ футболчи қарор қабул қилишган шошилгани йўқ.

Месси ПСЖ таркибидаги биринчи мавсум Франция чемпионатида атиги 6 та гол урди ва фаолиятидаги энг ёмон йиллардан бирини ўтказди. Бироқ аргентиналик футболчи яқинда берган интервьюсида янги мавсум бошқача бўлишини айтди.

Аввалроқ Месси "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, аммо Каталония клуби бу миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

Шунингдек, Леога АҚШнинг “Интер Майами” клубидан ҳам жиддий таклифлар борлиги айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!