Месси келажаги борасида танлов қилди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси келаси мавсум учун режалари ҳақида бир қарорга келди.

"Маrcа" нашри хабарига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчи парижликлар билан 2024 йилнинг ёзига қадар янги бир йиллик шартнома имзолашга қарор қилган. Шу тариқа футболчининг "Барселона"га қайтиши амалга ошмайди.

Шундан сўнг ҳужумчи МЛСга кўчиб ўтади ва у ерда "Интер Маями"да ўйнайди.

Лионелнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июн ойи охирида якунига этади. Жаҳон чемпиони жорий мавсумда клуби сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 17 та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!