Месси келмай туриб, “Интер Майами” барча ўйинлар учун чипталарни сотиб бўлди
Лионель Месси “Интер Майами”га ҳозирдан фойда келтира бошлади. Аргентиналик юлдуз ҳали АҚШга қадам босгани йўқ.
Шунга қарамай, “Интер Майами” АҚШ чемпионатида уй ва сафар учрашувлари учун ажратилган барча чипталарни сотиб бўлди.
Клуб жаҳон чемпионини қўлга киритганини эълон қилганидан кейин чипталар нархи 3,5 мнг долларгача кўтарилгани қайд этилган.
Месси келишувга кўра, америкаликлар кўз ўнгида уч йил тўп тепиши керак бўлади. “Интер Майами” унинг ҳар бир мавсуми учун 43 миллион фунт маош тўлаши белгиланган.
Фикрлар