Месси кетадими ёки йўқ, "Барселона" мураббийлигига асосий номзод ҳақида - Даврон Файзиев
ЕЧЛ чорак финалда "Бавария"дан учралган (8:2) мағлубиятдан сўнг "Барселона" клуби бош мураббийи Кике Сетьен лавозимидан озод этилди. айни пайтда каталонияликларни бошқариш учун номзодлар рўйхати кўриб чиқилмоқда.
Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев клубдаги вазият ва номзодлар рўйхати ҳақида телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биласиз, Кике Сетьен уйга қайтиши билан бўшатилди. Бартомеу бу билан муаммони ёпмоқчи бўлди, ўхшамади. Ғазабдаги Кулесга йирик қурбонликнинг қони керак. Аммо раҳбар кетиш нияти йўқ ва кейинги айбдор сифатида Эрик Абидальни кўрсатмоқчи.
Бартомеу шунингдек, мухлисларнинг яна бир неча талабини бажармоқчи.
Клуб даражасига тўғри келмайдиган футболчиларни йўқотиш ва ниҳоят номдор мураббий олиб келиш. 10 дан ортиқ футболчи трансферга чиқарилиши кутилмоқда. Аммо бу ишни янги мураббий ҳам ҳал қилиши керак. Шу сабабли яқин вақтнинг энг асосий иши мураббий танлаш.
"Барселона" қароргоҳидан чиқаётган хабарларга асосланиб сизга даъвогарлар рўйхатини таништираман: Маурисио Почеттино, Рональд Куман, Тьери Анри, Массимилиано Аллегри.
Назаримда, Куман вариантининг имконияти кўпроқ, чунки аввалдан шортлистларда бўлган. Кейинги ўринга Почеттинони қўйган бўлардим. Буёғига расмий маълумотларни кутамиз. Дарвоқе, Месси кетмайди. Бу менинг шахсий фикрим, - деди Файзиев.
Фикрлар