Месси кетма-кет 20 йил расмий ўйинларда гол уриб келмоқда!

"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси бугун тонгда "Лос-Анжелес Гелакси" клубига қарши баҳсда гол урди. У жамоасининг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, аргентиналик футболчи кетма-кет 20 йил расмий ўйинларда ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 36 ёшли Лео ўзининг илк расмий голини 2005 йил 1 майида "Барселона" сафида "Албасете" дарвозасига киритганди. Ўша пайтда у 17 ёшда бўлган. 

Маълумот ўрнида, Месси жорий мавсум МЛС доирасидаги 2 ўйинда биттадан гол ва ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!