Месси кейинги "Олтин тўп"ни ким олишини айтди
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси “Олтин тўп”ни саккизинчи маротаба қўлга киритганидан кейин ПСЖ етакчиси Килиан Мбаппе ва “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ҳақида фикрларини билдирди.
- Эрлинг ҳам бу совринга лойиқ эди. Холанд Англия Премьер-лигаси ваЕвропа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, барча мусобақаларнинг энг яхши тўпурари бўлди. Бу соврин унга тегиши ҳам мумкин эди.
Яқин келажакда Холанд ҳам, Мбаппе ҳам “Олтин тўп”га сазовор бўлишига аминман, - деди аргентиналик жаҳон чемпиони.
Бу галги “Олтин тўп” соврини танловида Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе Лионель Мессидан кейинги ўринларни эгаллади.
Фикрлар