Месси кучли бешлик чемпионатларида тарихий рекордни қайд этди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси кеча Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган "Уэска"га (4:1) қарши ўйинда дубль муаллифига айланди.

Шу тариқа Месси жорий мавсум Испания чемпионатидаги голлари сонини 22 тага етказиб олди. ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, Лео кетма-кет 13 мавсумдан буён Европанинг кучли бешлик чемпионатларида 20 тадан кўп гол уриб келаётган тарихдаги илк футболчига айланди.

Месси жорий мавсум “Барселона” сафида жами 36 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 27 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар