Месси кучлими ёки Марадона?

"Интер" клуби собиқ футболчиси Альваро Рекоба "Барселона" форварди Лионель Месси афсонавий ҳамюрти Диего Марадонадан кучли эканини айтди.

“Месси тарихдаги энг зўр футболчи, деб ўйлайман. Болалигимда Диего Марадона қандай ўйнаганини кўрганман. У ақл бовар қилмас эди, аммо Месси, бу жуда узоқ вақтдан буён давом этаётган ҳодиса. Буни ҳамма ҳам тушунмайди, лекин у фаолиятини тугатгач, буни албатта тушуниб етишади”, - дейди Рекоба.

Месси бутун фаолиятини “Барселона”да ўтказиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида каталонияликлар сафида жами 718 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 627 та гол ҳамда 261 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У “кўк-анор ранглилар” билан бирга 10 карра Испания чемпиони ва 4 карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Бундан ташқари, Лео Аргентина терма жамоаси таркибида 138 та ўйинда майдонга тушди ва 70 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sardor Usmanov
03/05/2020 14:57
Ikkalasiyam dumbul