Месси Куманга бош оғриқ бўлмоқда. У яна машғулотга келмади
“Барселона”да қолишини эълон қилган Лионель Месси мавсумолди йиғинидаги навбатдаги машғулотга келмади. Кўпчилик аргентиналик ҳужумчи Каталонияда қолишга қарор қилганидан кейин 5 сентябрга белгилангана машғулотга келишини кутганди.
Каталония клуби раҳбарияти жамоа етакчисининг можаро туфайли клубга келмаган кунлари учун жазоламасликка қарор қилган. Одатда, клуб футболчининг келмаган кунлари учун маош бермайди. Мессининг кунлик маоши 110 минг еврони ташкил қилади.
Энди Рональд Куман навбатдаги машғулотни душанба куни ўтказади. Месси ўша куни келишини маълум қилгани айтилмоқда.
Фикрлар