Месси Мадрид клубига ўтиши ҳам мумкин эди...
"Барселона"нинг собиқ сардори Лионель Месси тез орада ПСЖ ўйинчиси сифатида расман эълон қилинади, лекин у бошқа клубга ўтиши ҳам мумкин эди.
Movistar+ журналисти Игнасио Мигелеснинг ёзишича, "Атлетико" Мадрид аргентиналик футболчига жиддий қизиқиш билдирган.
"Матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне Месси билан шахсан унинг трансферини муҳокама қилди.
Месси ва унинг оиласи бу вариантни жиддий кўриб чиқди, лекин Лео якунда ПСЖни танлади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ёзида Мессининг яқин дўсти Луис Суарес "Барселона" дан "Атлетико" га ўтган эди.
Фикрлар