Месси Марокашга қарши ўйинда иштирок этмайди

  • 23 март, 2019, 12:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна Аргентина терма жамоасига қайтган ҳужумчи Лионель Месси 26 март куни бўлиб ўтадиган Марокашга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмайди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли футболчида кичик жароҳат бор. Ушбу ўйинда шунингдек Гонсало Мартинес ҳам майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси кеча Мадридда Венесуэла терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ушбу учрашув Месси учун ЖЧ-2018дан кейин терма жамоа сафидаги илк ўйин бўлди.

Маълумот учун, Аргентина – Марокаш баҳси 26 март куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!