Месси Марокашга қарши ўйнайди, фақат...
Аввал хабар берганимиздек "Барселона" форварди Лионель Месси яна Аргентина терма жамоасига қайтади.
Берилган маълумотларга қараганда 31 ёшли футболчи Марокаш терма жамоасига қарши бўладиган ўйинда майдонга тушади. Бироқ, Аргентина футбол федерацияси тарқатган хабарга кўра Мессининг ушбу ўйинда иштирок этиши учун айрим шартлар бор. Унга кўра шу куни Месси билан ҳеч ким суратга тушмаслиги керак, футболка алмашмаслиги керак ва унга нисбатан қўпол ўйнамаслик керак. Бундан ташқари Месси ўйиндан олдин қайси меҳмонхонада яшаши ҳам сир тутилади.
Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2018дан буён терма жамоа сафида майдонга тушмай келаётган эди. Марокаш – Аргентина баҳси эса 26 март куни Работ шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар