Месси: "Майамида одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида гапириб берди. Аргентиналик юлдуз Америкадаги ва Барселонадаги ҳаётини солиштирди.
"Бу ерда анча хотиржам яшаётганим рост. Майамининг биз яшайдиган қисмида ҳаммаси анча америкача: одамлар бошқача яшашади ва футболга катта аҳамият беришмайди.
Барселонада мен доим қаергадир борардим ва одамлар бунга ўрганиб қолишганди. Мен деярли Барселонада туғилганман, бир умр ўша ерда яшаганман. Доим бир хил жойларга борардим, одамлар мени доим кўришарди, шунинг учун бу нормал ҳолат эди.
Бу ерда ҳам ҳаётимиз анча мўътадил. Биз ҳам болаларга жуда боғланиб қолганмиз, уларнинг ҳаётига, кун тартибига жуда боғланиб қолганмиз. Айтиб ўтганимдек, улар дарсларни тугатишади ва биз машғулотларга келамиз", - деди Месси.



Фикрлар