Месси: Мен учун

“Барселона” клуби форварди Лионель Месси ўзи учун энг муҳими бу жамоавий совринлар эканини айтиб ўтди.

“Мен “Барселона” билан соврин ютишда давом этишни хоҳлайман. Мен яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истайман. Бу биз учун чақириқ ҳисобланади.

Мен учун муҳими бу шахсий совринлар эмаслигини ҳар доим айтганман. "Олтин тўп", "Олтин бутса" ёки The Best. Буларнинг барчаси мени қизиқтирмайди. Агар уларни қўлга киритсам, бу яхши. Лекин, аксинча бўлса, бу мен учун қўрқинчли эмас.

Йилдан-йилга майдонда ҳаракат қилиш оғирлашиб бормоқда. Сен тананг 25 ёшда деб ўйларсан ва аввалгидек ўйнашга ҳаракат қиларсан, лекин тананг бошқача ўйлайди”, - дейди 32 ёшли аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Месси 6 карра “Олтин бутса” ва 5 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади.