Месси: «Мени буюк спортчи сифатида эслашларини истайман»
Лионель Месси терма жамоалардаги фаолиятини якунлаб, Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди.
Аргентина миллий жамоаси собиқ футболчиси Лионель Месси футбол оламида қандай из қолдиришни исташи ҳақида гапирди.
«Мени буюк спортчи сифатида эслашларини истайман. Мен доимо орзуларим ва мақсадларим йўлида курашганман. Баъзида уларга эришганман, баъзида эса йўқ. Аммо олдимда турган барча совринларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишдан ҳеч қачон тўхтамаганман», — деди Месси. Унинг сўзларини The Touchline келтирмоқда.
Лионель Месси 2023 йил ёзидан буён клублар миқёсида «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унга қадар аргентиналик юлдуз Европада «Барселона» ва «ПСЖ» клубларида тўп сурган.
Қайд этилишича, 39 ёшли Лионель Месси яқинда Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашиб, халқаро фаолиятини якунлаган.

Изоҳлар (0)