Месси муддатидан аввал Мадридга етиб келди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси анча вақтдан буён режалаштирилиб келаётган даволаниш учун бир кун аввал Мадриддаги клиникага етиб келди.
Бир неча соат давомида аргентиналик футболчи чап соннинг орқа қисмида иккита терапия машғулотини ўтказди. Бу жароҳат Леони 2 сентябрь куни "ЖЧ-2022" саралашидан ўрин олган Венесуэлага қарши ўйиндан буён қийнаб келаётганди.
Дарвоқе, аввалроқ Мессининг тиззасидан жароҳат олгани ҳақида хабарлар чиқаётганди. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, унинг тиззасидан ҳеч қандай шикояти йўқ.
34 ёшли ҳужумчи ўтган ҳафта "Лилль"га қарши баҳсда иккинчи бўлимда захирага олинди. Шунингдек, "Лейпциг" билан ўйинда умуман қайдномага киритилмади.
Фикрлар