Месси мундиалнинг энг хавфли ўйинчиси!

Жаҳон чемпионати поёнига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. Бугун тунда ярим финалнинг илк учрашуви бўлиб ўтса, эртага иккинчи финалчини аниқлаб оламиз.

Статистик маълумотларга кўра, мундиалнинг ушбу босқичигача рақиб жарима майдони ичига энг хавфли узатмаларни амалга оширган ва шерикларини дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиққан футболчилар аниқланди.

Унга кўра, Аргентина етакчиси Лео Месси барчани ортда қолдирган ҳолда бу борада яққол етакчилик қилмоқда. Месси шерикларини жами 11 марта муҳим паслар билан таъминлаган. Ундан кейинги ўринларни қуйидаги футболчилар банд этишган.

Лукас Пакета: 7

Душан Тадич: 6

Бруно Фернандеш: 6

Педри: 6.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!