Месси “Наполи”га ўтадими?

“Монц” жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин-Принц Боатенг “Барселона” етакчиси Лионель Мессини Италияга чорлаяпти.

- Месси “Барселона”даги сўнгги мавсумида ўйнаяпти. Агар у “Наполи”га қўнғироқ қилиб, “Мени кутиб олинглар. Марадонанинг ҳурмати учун бу клубда бир-икки йил ўйнайман, менга пул шарт эмас, буни юракдан айтяпман”, деса ажойиб иш бўларди.

Бу жаҳон тарихига киришга муносиб янгилик бўларди. Ўзим эса Мессининг ўрнида бўлиб қолишни орзу қиламан. Мессига ўхшашни хоҳлайман. Агар шундай бўлганида, мен “Наполи” президентига қўнғироқ қилардим, - деди Боатенг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)