Месси неча марта покер қилганини биласизми? Роналдучи?
Лионель Месси қайд этаётган турли кўрсаткичлар доимо статистика мутахассислари ва футбол мухлисларини қизиқтириб келган.
Яқинда Криштиану Роналду “Ан-Наср” таркибида тўртта гол урганидан кейин экспертлар унинг рақобатчиси Лионель Мессининг покерлари сонини ҳам санаб чиқишди. Маълум бўлишича, бир ўйинда тўртта тўп киритиш бўйича Роналду олдинда экан. Унинг ҳисобида 11 та покер бор.
Месси эса қуйидаги жамоалар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган: “Арсенал”, “Валенсия”, “Байер”, “Эспаньол”, “Осасуна”, “Эйбар” (икки маротаба), Эстония терма жамоаси.
Шунингдек, Месси шу саккизта учрашувдан иккитасида яна гол уриб, покерни пента-трикка айлантира олган.
Фикрлар