Месси нега айнан АҚШ клубига ўтишни танлагани маълум бўлди
Лионель Месси "Интер Майами"га ўтишга рози бўлди. Аргентиналик футболчи МЛС клуби билан келишувга эришганини тасдиқлади.
Мессини АҚШда ҳам ном қолдириш имконияти ўзига тортган. Бундан ташқари, унинг оиласи Флоридада яшашни афзал кўрмоқда.
Қайд этилишича, “Интер Майами”га ўтгандан сўнг, ҳужумчи МЛС ўйинларининг асосий транслятори ҳисобланган Apple билан истиқболли шартнома тузади.
Айни дамда Месси 2026 йил АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни ва жаҳон чемпионлигини ҳимоя қилишни режалаштирган.
Таъкидлаш керакки, Мессининг МЛС клубига ўтиши унинг қачондир Саудия Арабистони жамоасида ўйнашини истисно этмайди. Футболчининг вакиллари ушбу мамлакат клубига келажакда музокараларни қайтадан кўриб чиқиш эҳтимоли мавжудлигини маълум қилишган.
Фикрлар