Месси нега “Барса”ни танламади?

Лионель Месси фаолиятини “Интер Майами”да давом эттиришини маълум қилганидан кейин бир қарор саволлар келиб чиқмоқда.

Аслида аргентиналик юлдуз “Барселона”га ўтиши кутилганди. Шунингдек, “Ал-Ҳилол” даҳшатли маош билан уни ўзига оғдирмоқчи бўлди.

Месси бу масалаларга ойдинлик киритиб ўтди.

- Янги жамоа танлашимда молиявий масалалар аҳамияти ҳақида сўрашмоқда. Тўғрисини айтсам, ул масаласида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Хусусан, “Барселона” раҳбарияти билан шартнома борасида гаплашмаганмиз.

Клуб менга таклиф билдирди, лекин у расмий ҳам эмасди, ёзма ҳам эмасди. “Барселона” томони мени таклиф қилиш истагида эди, бироқ бу масала маъмурий нюанслар туфайли ҳеч илгари силжимади. Бу вазиятда маблағ ҳақида яна қандай гап бўлиши мумкин?

Агар мени пул қизиқтирганида Саудия Арабистонига кетган бўлардим. Шунда пулим кўпаярди, лекин ҳақиқат шуки ҳозир мени моддият безовта қилмаяпти, - деди Лионель Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!