Месси Неймар ва Мбаппе можаросига аралашди

Хориж оммавий ахборот воситаларининг аксарияти ПСЖ юлдузлари Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасида юзага келган зиддиятни кузатишда давом этмоқда.

Мбаппега бразилиялик футболчининг жамоа ичида таъсир доираси кенгайиб бораётгани ёқмаяпти.

Неймар эса, мураббийлар штаби франциялик ҳужумчини асосий пенальтичи қилиб белгилаганидан норози.

Икки юлдуз ўртасидаги зиддиятни клуб раҳбарияти ҳал қила олмади. Энди ишга Месси аралашди. Аслида Лео бошқаларга ўз қарашлари ва ғояларини ўтказмаслик учун ички муҳитда аралашмасликни маъқул кўради.

Лекин бу гал аргентиналик тўпурар ўзидан ёш бўлган ўйинчилар ўртасидаги зиддиятни юмшатиш учун улар билан гаплашиб, муросага келтиришга ҳаракат қилгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!