Месси: Неймарнинг кетиши "Барселона" ҳимоясини кучайтирди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадоши Неймарнинг кетиши ортидан жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатишга мажбур бўлаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Янада ҳимоявий “Барселона”? Неймарнинг кетиши ўйин услубимизни ўзгартиришга мажбур қилди. Биз асосий ҳужум қуролларимиздан бирини йўқотдик, бироқ, ушбу трансфер жамоамиз ҳимоясини янада кучайтирди. Ҳозир биз майдон марказида кўпроқ ҳимояланяпмиз”, - дейди Месси Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, “Барселона” Ла Лиганинг ўтган 12та тур якунларига кўра бор йўғи 2та очко йўқотди ва ўз дарвозасидан атиги 4та тўп ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!