Месси ниҳоят Роналдуга етиб олди!
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг 31-туридан ўрин олган “Ланс”га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Якунда учрашув парижликларнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Ушбу гол эвазига 35 ёшли аргентиналик футболчи Европанинг топ-5 чемпионатида гол уриш бўйича португалиялик ҳамкасби Криштиану Роналдуга етиб олди. Ҳозирда ҳар икки футболчи ҳисобида 495 тадан гол бор.
38 ёшли португалиялик ўтган қишда Европани тарк этиб, Саудиянинг “Ан-Наср” клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган эди. Ўз навбатида Мессининг ҳам ПСЖ билан меҳнат шартномасини якунланмоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома июнь ойи охирида тугайди. Лионель фаолиятини давом эттириш вариантлари орасида "Барселона", шунингдек, Саудия Арабистони ва МЛС жамоалари бор.
Фикрлар