Месси оиласи Европадан кўчишга тайёр

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Мессининг келажаги мавҳум бўлиб турибди. Жаҳон чемпионининг манфаатларини ҳимоя қилаётган отаси Хорхе Месси Париж клуби раҳбарияти билан янги шартнома бўйича музокара олиб борганди.

Бироқ, томонлар ҳамкорлик бўйича бир тўзтамга кела олмаган.

Маълумотларга қараганда, АҚШ чемпионати вакили “Интер Майами” Лионель Мессининг навбатдаги манзили бўлиши кутилмоқда.

L’Equipe нашри журналистлари аниқлашича, Мессининг оиласи АҚШга кўчиб ўтишга тайёр. Футболчининг янги жамоа танлашида оиласининг қаерда яшаш истаги ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Леонинг АҚШда ҳашаматли уйи бор. Оиласига АҚШда яшаш жуда ёқади. Шу боис, Месси яқин келажакда уммонортига кўчиб ўтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!