Месси ортидан Агуэро ҳам “Барса”дан кетиши кутиляпти
“Барселона” ёзда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэрони эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганди.
Аргентиналик юлдуз ҳамюрти Мессини каталонияликлар билан янги битимга кўндириши керак эди. Бироқ кейинчалик клуб раҳбарияти Леони истаган тақдирда ҳам у билан шартнома имзолаш учун имкон топа олмади.
Энди Агуэро ҳам Каталония тарк этиши мумкин. Маълумотларга қараганда, “Челси” ва “Тоттенхэм” хўжайинлари “Манчестер Сити” тарихидаги энг зўр тўпурарни яна Англия чемпионатига қайтармоқчи. Агуэронинг ўзи Каталонияга фақат Месси билан бирга ўйнаш иштиёқига келган ва ҳатто захира ҳужумчиси бўлишга розилик берган эди.
33 ёшли ҳужумчи энди жамоасини ўзгартирмоқчи. “Барса” ҳам текинга келган ўйинчисини 10-15 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёр. Агуэро “шаҳарликлар” сафида 390 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 260 та гол урган ва 73 та голли пас узатган.
Фикрлар