Месси ўз исмини Америка футболи тарихига мухрлади

  • 25 октябрь, 12:19
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

МЛС плей-офф босқичининг биринчи баҳсидан ўрин олган "Интер Майами" - "Нэшвилл" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу беллашувда дубль қайд этган Лионель Месси ўз исмини Америка футболи тарихига мухрлади.

Tecno

Месси 2025 йилда "Интер Майами" сафида 39 та гол урди ва бу унга календарь йилидаги голлар бўйича МЛС рекордини ўрнатиш имконини берди. Бунгача рекорд Дэни Буанга (2023 йилда 38 та гол) ва Карлос Велега (2019 йилда 38 та гол) тегишли эди.

Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўйин 2 ноябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 3:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!