Месси ўзгача қиёфада! (фото)

Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси анимацион мульсериал қаҳрамонига айланади, деб хабар тарқатди Deadline нашри.

Манбанинг таъкидланишича, мультсериал болалар ва ўсмирлар аудиториясига мўлжалланган бўлади. Унда Месси бола қиёфасида акс эттирилади ва видеоўйиндаги саёҳати давомида турли саргузаштларга дуч келади.

2a939f

Бу сериал инглиз, испан ва яна бир нечта тилда намойишга чиқарилиши режалаштирилган.

- Болалигимда мультсериалларни яхши кўрардим. Ҳозир фарзандларим анимацион қаҳрамонларнинг мухлисига айланган. Анимацион лойиҳада қатнашиш имконияти туғилганидан бахтиёрман. Бу орзуларимдан бирининг рўёбидир. Натижа ҳаммага, айниқса, болалар ва қизларга ёқишига умид қиламан, - деди Лионель Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!