Месси ўзига устозлик қилган Гвардиола футболга катта зиён етказганини айтди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси айни пайтда “Манчестер Сити”ни бошқараётган Хосеп Гвардиоланинг мураббийлик ишида қўллаган услуби ҳақида фикр билдирди.

Маълумки, испаниялик мутахассис “Барселона”ни бошқарган даврда аргентиналик футболчи унинг қўл остида ўйнаган.

- Гвардиола футболга кўп зиён келтирди. Чунки биз унинг қўл сотида ҳамма нарсага осонликча эришадиган усулда ҳаракат қилдик ва ҳамма биздан нусха кўчира бошлади. Шундан кейин ҳам мен Гвардиоланинг жуда кўп ғояларини кўрдим. Шубҳасиз, Гвардиолада ўйинни таҳлил қилиш, учрашувга тайёргарлик кўриш ва ғояларини бошқаларга сингдириш борасида ўзига хос ҳислат мужассам, - деди Лионель Месси.

Месси ва Гвардиола 2008-2012 йиллари “Барселона”да ҳамкорлик қилган. Улар биргаликда уч марта Испания чемпионати, икки марта мамлакат кубоги, уч бор Суперкубок, икки маротабадан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!