Месси: Ўзимни тўпурар деб ҳисобламайман

"Менинг асосий мақсадим - ўсишда давом этиш, ҳозирги ҳолатимдан қониқиш эмас. Мен ҳар куни ўсишга эришишни, катта марраларни забт этиб, титуллар қўлга киритишни истайман. Ўзимни рақобатбардош деб ҳисоблайман. Менга ғалабалар доимо ёққан, мағлубиятни суймайман.

Мен ўзимни тўп билан кўп ишлайдиган плеймейкер деб ҳисоблайман, тўпурар эмас", - деб Мессининг сўзларини келтириб ўтди Маrcа нашри.

Маълумот учун, аргентиналик форвард жорий мавсумда Ла Лигада 11 учрашувда майдонга тушди ва 9 гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!