Месси Парижда қолади
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье Лионель Месси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади.
Яқинда Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланган форварднинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади.
"Музокаралар давом этмоқда, раҳбарият Лео билан шартномани узайтириш борасида алоқага чиқди. Улар қайси босқичда эканлигини билмайман.
Менимча, Месси Парижда бахтли. Унинг клубимиз лойиҳаси борасидаги позицияси қандай эканини биламиз", - деди парижликлар мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли форвард жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар